Ўзбекистон | 13:28 / 27.01.2021
20169
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев бугун видеоселектор йиғилиши ўтказади

Бугун, 27 январь куни, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг иш режасида видеоселектор йиғилиши назарда тутилган. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, марказий масала ёшлар учун иш ўринлари яратиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўлади. 

Бундан ташқари, йигит-қизларнинг бизнес ташаббусларини рўёбга чиқариш, субсидиялар, имтиёзли кредитлар ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, «Ёшлар дафтари» орқали кўмаклашиш каби давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб берилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилга «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб ном берилди.

Мавзуга оид