Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржада АИ-80 бензини сотуви тўхтатилди
2025 йилги давлат дастурида белгиланган АИ-80 бензинидан воз кечиш вазифасига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” 2 сентябрдан эътиборан бу маркали бензинни биржа савдоларига чиқаришни тўхтатди. Компания унинг ўрнига АИ-92 таклифи оширилганини билдирди.
Очиқ манбалардан олинган сурат
“Ўзбекнефтгаз” бугундан бошлаб АИ-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатди.
Компания матбуот хизмати хабарига кўра, бу – 2025 йилги давлат дастурига оид президент фармони ижроси билан боғлиқ. Шунга кўра, 2 сентябрдан бошлаб, Аи-80 бензини биржага чиқарилмайди.
“Ўз навбатида, АИ-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажмлари оширилди. Шу вақтга қадар 1000 тонна АИ-92 бензини савдоларга қўйилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 1720 тоннани ташкил этмоқда. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, бу ҳажмларни ошириш имконияти мавжуд”, – дейилади “Ўзбекнефтгаз” баёнотида.
Қайд этилишича, август ойида тадбиркорлар томонидан харид қилинган АИ-80 русумидаги автобензин ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябр ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилади.
Аввалроқ Kun.uz сўнгги бир неча ҳафта ичида АЁҚШларда АИ-80 ва АИ-92 бензини нархлари ошгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
15:20 / 26.02.2026
Орбан Киевни Венгрия энергетикасига ҳужумлар режалаштиришда айблади
09:28 / 25.02.2026
Энергетика, темирйўл, Smart City: Покистон Ўзбекистондаги режаларини очиқлади
13:55 / 24.02.2026
Словакия Киевга электр энергиясини фавқулодда етказиб беришни тўхтатмоқда
08:44 / 24.02.2026