Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржада АИ-80 бензини сотуви тўхтатилди
2025 йилги давлат дастурида белгиланган АИ-80 бензинидан воз кечиш вазифасига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” 2 сентябрдан эътиборан бу маркали бензинни биржа савдоларига чиқаришни тўхтатди. Компания унинг ўрнига АИ-92 таклифи оширилганини билдирди.
Очиқ манбалардан олинган сурат
“Ўзбекнефтгаз” бугундан бошлаб АИ-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатди.
Компания матбуот хизмати хабарига кўра, бу – 2025 йилги давлат дастурига оид президент фармони ижроси билан боғлиқ. Шунга кўра, 2 сентябрдан бошлаб, Аи-80 бензини биржага чиқарилмайди.
“Ўз навбатида, АИ-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажмлари оширилди. Шу вақтга қадар 1000 тонна АИ-92 бензини савдоларга қўйилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 1720 тоннани ташкил этмоқда. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, бу ҳажмларни ошириш имконияти мавжуд”, – дейилади “Ўзбекнефтгаз” баёнотида.
Қайд этилишича, август ойида тадбиркорлар томонидан харид қилинган АИ-80 русумидаги автобензин ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябр ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилади.
Аввалроқ Kun.uz сўнгги бир неча ҳафта ичида АЁҚШларда АИ-80 ва АИ-92 бензини нархлари ошгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
20:14 / 25.12.2025
Декабр ойи бошидан бери пропан 10 фоизга қимматлашди
10:03 / 25.12.2025
Тошкентда автобусларга газ қуйиш шохобчалари 33 тадан 11 тагача қисқартирилди
07:35 / 25.12.2025
Стратегик металлар занжири: 2030 йилда назорат кимнинг қўлида бўлади?
23:18 / 22.12.2025