Жамият | 18:42 / 11.03.2023
40516
1 дақиқада ўқилади

5 дақиқада фоизсиз 50 млн кредит ёхуд фирибгарларнинг навбатдаги найранги 

Телеграм мессенжердаги турли канал ва гуруҳларда фирибгарларнинг навбатдаги найранги билан боғлиқ хабарлар пайдо бўлди.

Фото: ИИВ Киберхавфсизлик маркази

«5 дақиқа ичида 0 фоиз билан 50 миллион сўмгача кредит, 36 ой муддатга» кўринишида хабарлар Telegram мессенжеридаги каналлар ва гуруҳлар орқали тарқатилаётгани аниқланди. Бу ҳақида ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Марказ фуқароларни бундай мазмундаги хабарларга ишонмасликка, ҳаволаларга ўтиб, ўз маълумотларини киритмасликка чақирган. 

Бу йўсиндаги хабарлар фирибгарликнинг бир кўриниши бўлиб, фуқаролардан юборилган ҳаволага ўтиб, пластик карта маълумотларини киритишни талаб қилади. Агар маълумотлар киритилса, фирибгарлар сониялар ичида картадаги маблағларни ечиб олади.

Мавзуга оид