Жамият | 14:45 / 19.12.2020
4352
3 дақиқада ўқилади

«Қишлоқ қурилиш банк»: Қашқадарё вилоятига пресс-тур ташкил қилинди

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ўз мижозларига кўрсатилаётган барча турдаги хизматлар сифатини янада ошириб бормоқда. Бунинг натижасида мижозлар учун қатор янги қулайликлар яратилмоқда.

Ҳудудларда татбиқ қилинаётган лойиҳаларни таништириш мақсадида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Қашқадарё вилоятига пресс-тур ташкил қилинди.

Пресс-тур иштирокчилари банкнинг Қашқадарё минтақавий филиали янги биноси очилиш маросимида қатнашдилар. Филиалнинг янги биноси «Қишлоқ қурилиш банк» мижозлари учун янги йил арафасида ўзига хос совға бўлди дейиш мумкин. Очилиш маросимида сўзга чиққан Банк Бошқаруви, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбарлари филиалнинг янги биноси республика банк тизимида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг яна бир самараси эканлигини таъкидладилар.

Янги бинода яратилган қулайликлар ҳисобига эндиликда банк мижозлари бухгалтерия ҳисоб-китоблари, валюта айирбошлаш, пул ўтказмалари ҳамда турли тўловлар билан боғлиқ зарур хизматлардан шу ернинг ўзида фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Электрон навбат тизимининг мавжудлиги эса банк ходимлари ва мижозлар учун қўшимча қулайлик яратади. Филиалнинг замонавий банк технологиялари билан жиҳозлангани эса, сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини оширади.

Бугунги кунда вилоятда «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Кўкдала ва Яккабоғ филиаллари ҳам мижозларга хизматлар кўрсатмоқда.

Пресс-тур доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари банк филиалларидаги шароитлар, кўрсатилаётган хизматлар билан танишдилар ва мижозлар билан суҳбатлашдилар.

Журналистлар банк томонидан қўллаб-қувватланаётган бир қатор инвестицион лойиҳалар, Яккабоғ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида маҳаллий ҳокимлик идоралари ва банк ҳамкорлигида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар билан ҳам бевосита танишдилар.

Хусусан, Яккабоғ туманидаги «Чиройли мебел» МЧЖ, «Делта ФБС» МЧЖ корхоналарида ва туманда банк томонидан ташкил қилинган Тадбиркорларни ўқитиш марказида қизғин мулоқотлар бўлди.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари Қарши шаҳрида банк молиявий кўмагида фаолият юритаётган «Биолаб дерма плюс» хусусий тиббиёт клиникаси фаолияти билан танишдилар. Бу масканда вилоят аҳолиси ташхислаш ва даволаниш учун зарур бўлган замонавий тиббий хизматлардан фойдаланмоқда.

“Қишлоқ қурилиш банк” ахборот хизмати

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид