Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда солиқ инспектори 3,5 минг доллар, Андижонда 15 млн сўм билан ушланди
Юнусобод тумани ДСИ катта инспектори ва Булоқбоши тумани ДСИ бош инспектори жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати Kun.uz'га хабар берди.
Юнусобод ДСИ катта инспектори / Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори маҳаллий МЧЖ таъсисчисидан 3,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу пул эвазига МЧЖда амалга оширилиши режалаштирилаётган камерал текширувда ижобий хулоса берилишини ваъда қилган.
Тезкор тадбир ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ва департамент томонидан ўтказилган.
Андижон вилояти Булоқбоши туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори 15 млн сўм олган вақтида ушланди.
У маҳаллий фуқарога тегишли бўлган 33 сотих ер майдонининг аслида солиқдан қарздорлиги бўлмаса-да, 30 млн сўм қарзи борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериш эвазига 15 млн сўм талаб қилган.
Тезкор тадбир ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманган ва Жиззахда икки нафар ҳоким ўринбосари қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:39 / 06.01.2026
Қўқон ва Фарғонада “опий” ва “гашиш”нинг катта партиялари мусодара қилинди
14:08 / 28.12.2025
Қорақалпоғистонда солиқ бошқармаси икки ходими ушланди
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
08:59 / 20.12.2025