Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амударёда қайиқда сузиб ўтган наркокурер 10 кг гашиш билан ушланди
Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегарасида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилишга уриниш бартараф этилди.
Фото: ДХХ
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўшни Афғонистондан мамлакатга наркотик моддаларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш тўхтатилди.
Маълум бўлишича, Афғонистоннинг Қундуз вилоятида яшовчи, 1974 йилда туғилган шахс давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтиб, Амударё орқали қайиқда сузиб ўтган вақтида қўлга олинган.
Текширув давомида унинг ёнида бўлган икки дона қопдан жами 10 та ўрамга жойланган, соф оғирлиги 10 килограмм 354 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:15
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
08:24 / 13.04.2026
ДХХ тезкор тадбири: Қўқонга олиб кетилаётган дорилар тўхтатилди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
09:00 / 08.04.2026