Ўзбекистон | 23:20 / 30.05.2020
36461
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 23 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3546 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, 19 нафари карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди », дейилади вазирлик хабарида.

Бугун жами 58та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, шунингдек, 55 киши касалликдан тузалди ва Ўзбекистон бўйлаб шу вақтгача тузалганлар сони 2728 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда шифохоналарда 749 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид