Ўзбекистон | 23:58 / 03.05.2020
11172
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонни 2020-2030 йилларда электр энергияси билан таъминлаш концепцияси қабул қилинди

Ушбу стратегия халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган бўлиб, соҳани тубдан ислоҳ қилишга йўналтирилган. 

Фото: Shutterstock

“2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергия билан таъминлаш концепцияси” қабул қилинди. Бу ҳақда Kun.uz’га Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу стратегия халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган бўлиб, соҳани тубдан ислоҳ қилишга йўналтирилган. 

Стратегия 2020 йилдан 2030 йилгача бўлган даврга ўрта муддатли ва узоқ муддатли  мақсадларни белгилайди ҳамда доимий таҳлил асосида заруриятга кўра таҳлил қилинади. 

Қайд этилишича, ҳужжатнинг стратегик мақсади – Ўзбекистон аҳолисини ва иқтисодиётини рақобатбардош нархлар асосида электр энергия билан таъминлаш, энг яхши жаҳон амалиётлари ва жаҳон электр энергетикасидаги замонавий тенденцияларни қамраб олувчи мунозанатланган энергетика секторини ривожлантириш. 

Мавзуга оид