Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор экани маълум қилинди
Маълум бўлишича, бемор – олий тоифали шифокор, хусусий клиникалардан бирининг раҳбари.
Фото: Kun.uz
15 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланиши ортидан Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган йиғилишда бемор ҳақида қўшимча маълумот берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Аёл 11 март куни «Париж-Тошкент» рейси орқали учиб келган. Аэропортда ўтказилган бирламчи текширувда беморда касалликнинг ҳеч қандай аломати аниқланмаган.
Кейинчалик, дастлабки симптомлар пайдо бўлгач, беморнинг ўзи 14 март оқшомида Вирусология институти лабораториясига мурожаат қилиб, қон таҳлиллари топширган. Шундан сўнг зудлик билан карантинга олинган. Беморнинг ёши ошкор қилинмади.
Айни пайтда рейс йўловчилари, беморнинг оила аъзолари, ҳамкасблари, у билан контактда бўлганлар – 150га яқин киши изоляцияга олинган. Улар билан алоқада бўлганларни ҳам аниқлаш ишлари давом этяпти.
11 март тонгида Франциядан учиб келган самолётда 45 нафар йўловчи бўлган, уларнинг ярми – чет эл фуқаролари. Хорижликлар транзит туфайли Ўзбекистонда бўлиб, сўнг мамлакатни тарк этган.
Ўзида коронавирус аломатларини сезган фуқаролардан шифохонага бормаслик, 103 рақамига қўнғироқ қилган ҳолда тез тиббий ёрдам чақириш сўралмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025