Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Россияни «дўстона муносабатларга хиёнат қилиш»да айблади
Икки мамлакат ўртасида дипломатик можаро авж олди. Теҳрон Москванинг ўз ажралмас ҳудуди деб ҳисоблаган учта орол бўйича «арабпараст» позициясидан норози.
Фото: Iranian Army Office via ZUMA Press Wire
1971 йилда Буюк Британия Форс кўрфазидан қўшинларини олиб чиққач, Эрон Абу Мусо, Катта Тунб ва Кичик Тунб оролларини ўз тарихий ҳудуди деб эълон қилди ва қўшинларини киритди. Теҳрон ҳамон уларни назорат қилмоқда.
2022 йил сентябр ойида БАА оролларга ўз даъволарини тақдим этди. Мамлакат халқаро ҳамкорлик вазири Рим ал-Ҳошимий оролларга бўлган ҳуқуқни тўғридан тўғри музокаралар ёки халқаро суд орқали эслатишдан тўхтамаслигини маълум қилди.
10 июл куни Москвада Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг якунида Россия ороллар мақоми бўйича музокаралар ўтказиш ҳақидаги БАА таклифини қўллаб-қувватлади. Россия ва Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳудудий баҳсга аралашиб, «дипломатик ечим»га чақиришди.
Бундай баёнот Эрон матбуотида кескин танқидларга учради. Ҳатто, Россия ҳукумати «дўстона муносабатларга хиёнат қилишда» айбланди.
Расмий Теҳрон ушбу баёнотдан икки кун ўтиб, Россия элчиси Алексей Дедовни Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирди. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва ҳукумат матбуот котиби Али Баҳодурий Эрон «миллий манфаатлари ва ҳудудий яхлитлиги бўйича ён бермаслиги»ни айтди. ТИВ «бу ороллар Эронга абадий тегишли, бу каби баёнотлар Эрон ва унинг қўшнилари ўртасидаги дўстона муносабатларга зид», деган маънода баёнот берди.
Эрон Миллий Хавфсизлик Комиссияси матбуот котиби Шаҳриёр Ҳайдарий бундан ҳам кескинроқ бўлди: «Россия стратегик хатога йўл қўйди ва Эрон ҳукумати ва халқидан кечирим сўраши керак».
Эроннинг ташқи алоқалар бўйича таҳлилчиси Маҳдий Мутаҳорния сўзларига кўра, «Россия Эрон манфаатларини қурбон қилиш орқали ўзининг яккаланишига барҳам бермоқчи».
Унинг таъкидлашича, «Эрон ҳар доим Россияга ўзининг стратегик ҳамкори сифатида қараган ва ҳатто Украинага қарши урушда ёрдам берган. Лекин Россия Теҳроннинг стратегик ҳамкори эканини исботлаш учун ҳеч қачон ҳеч нарса қилмаган».
Мавзуга оид
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
20:41 / 24.11.2025