Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада WebMoney тақиқланиши сабабли 4 миллион кишининг ҳисоб рақами блокланди
Фото: new-retail.ru
Украина миллий банки “WebMoney.UA” тўловлар тизимида қайд қилишни бекор қилди. Шу сабабли 4 млн кишининг ҳисоб рақами блокланиб қолди.
Хабарда тушунтирилича, миллий банк бу қарорни Украина миллий хавфсизлиги ва мудофааси кенгашининг 2 май кунидаги қарори асосида киритилган санкциялар билан боғлиқ ҳолда қабул қилган.
Санкциялар остига Россияда қайд қилинган WebMoney.ru’дан ташқари, Британиянинг WebMoney Europe Ltd ва Украинанинг WebMoney.ua тизимлари санкциялар остига тушган.
Компания ўз навбатида Украинада барча қонун меъёрларига амал қилиб 15 йилдан бери ишлаб келаётгани ва қабул қилинган қарор у учун кутилмаган бўлгани айтган.
“Амалдорлардан бирортаси тизим фойдаланувчилари бўлган 4 млн оддий украиналикнинг манфаатлари ҳақида қайғурмаган. Энди уларнинг пуллари масъулиятсиз қарор сабабли блоклаб қўйилди”, деб маълум қилган WebMoney.ua.
2016 йил ноябрда ҳам Украинада Webmoney, Яндекс.Деньги, QIWI Wallet ва Wallet one/Единый кошелек тўлов тизимлари тақиқланганди. Бунга тўлов тизимлари Украина миллий банки билан электрон пулларни қўллаш қоидаларини келишиб олмагани сабаб бўлган.
2018 йил 2 май куни Украина миллий хавфсизлиги ва мудофааси кенгаши “Россиянинг Украинага тажовузи”га алоқадор юридик ва жисмоний шахсларга қарши санкциялар киритди.