Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил қанча муддатга ва кимларга берилади?
Фото: KUN.UZ
Савол: Мен НКМК давлат корхонасида ишлайман. Қанча вақтгача ўз ҳисобимдан, иш ҳақим сақланмайдиган таътил олишим мумкин?
Шерали Ш.
ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасига мувофиқ ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади:
- 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
- ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
- икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга (234-модда);
- ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар (232-модда);
- меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Саволга ҳуқуқшунос Фозилжон ХАТАМҚУЛОВ жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.