Қашқадарё вилоят прокуратураси олдида аёл киши ўзини ёқиб юборди. Бош прокуратура расмий маълумот берди
Фуқаро ва унинг оила аъзолари вилоят прокуратурасига келиб, бино яқинида устига ёқилғи сепиб ёқиб юборишган.

Фото: Рамиз Бахтияров
Жорий йил 19 февраль куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоят прокуратураси олдида аёл киши ўзини ёқиб юборгани, уни қутқармоқчи бўлган отаси куйгани тўғрисида маълумотлар тарқалди.
Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, куйганлиги эътироф этилаётган фуқаро О.М. ва унинг оила аъзолари Косон туманидаги МЧЖга қарашли ер майдонининг бир қисмини бирон-бир ҳужжатсиз эгаллаб, ноқонуний қурилиш амалга оширишган.
Даъвогар МЧЖ раиси С.Б. жавобгар О.М.ни оила аъзолари билан жамиятга қарашли ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш, ноқонуний қурилмаларни жавобгарлар ҳисобидан буздириш ва тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилган.
Фуқаро О.М. ва унинг оила аъзолари суд томонидан қонуний қарор қабул қилинишини кутмасдан ушбу ҳолат бўйича вилоят прокуратурасига мурожаат қилишган.
Вилоят прокуратураси томонидан О.М.га иш фуқаролик судида ҳал этилаётгани, барча важларига суд муҳокамаси жараёнида баҳо берилиши ҳақида қонуний тушунтиришлар берилган.
“Бундан ташқари, 2020 йил 18 февраль куни ҳам О.М. оила аъзолари билан бирга вилоят прокуратурасида Косон тумани ҳокими иштирокида қабул қилинганда қурилишга 20 млн. сўм сарфланганлигини иддао қилишган. Туман ҳокими томонидан уларга қурилиш ноқонунийлиги ва бузилишини, аммо келгусида қонуний ер участкаси ажратилиши ва қурилишга ҳомийлик ёрдами кўрсатилиши тушунтирилган бўлса-да, бу таклифни рад этишган.
Шундан кейин, О.М. ва унинг оила аъзолари, низоли уйда 19 февраль куни эрталаб фуқаролик ишлари бўйича судья, эксперт ва мутахассислар томонидан ўлчов ишлари амалга оширилаётганлигидан норози бўлиб, вилоят прокуратурасига соат 10:30ларда келиб, ишни ўз фойдасига ҳал этиш мақсадини кўзлаб, вилоят прокуратураси биноси яқинида устига қисман ёқилғи сепиб, норозилик ҳаракатлари содир этишган”, - дейилади маълумотда.
РШТЁИМ вилоят филиалининг 19 февраль кунги маълумотномасига кўра, фуқаро О.М.нинг елка ва бўйин соҳасида 5-6 фоиз енгил куйиш жароҳати аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 10 дан ортиқ машинани уриб кетган Gentra'да бўлган 3 киши қамалди
Жамият | 10:28
-
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:06
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
Жаҳон | 10:02
-
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Жаҳон | 09:43
Мавзуга оид

16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

11:10 / 18.03.2025
Гулистон ИИБ ТБ талаби билан Санкт-Петербургда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёлни Россия прокуратураси қўйиб юборди

23:40 / 14.03.2025
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

16:41 / 14.03.2025