Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим муассасалари балансидаги спорт иншоотлари жисмоний тарбия дарсларидан бўш вақтларда белгиланган тартибда ижарага берилади
Фото: iStock
Ҳар бир таълим муассасаси камида битта спорт ташкилоти билан оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилиш меморандумини тузади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига:
“Жисмоний тайёргарлик даражаси” махсус спорт синовлари бўйича совринли ўринларни (I, II ва III ўрин) қўлга киритган давлат ташкилотлари раҳбар ва ходимларини йилига бир марталик дам олиш масканлари ёки санаторияларга имтиёзли йўлланмалар бериш тартибини жорий этиш;
жисмоний тарбия ва соғломлаштириш учун шарт-шароитлар яратадиган, шунингдек, ишчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган иш берувчиларни рағбатлантириш тизимини яратиш тавсия этилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедрани;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари негизида “спорт тадбирларини шарҳловчи”, “йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларини ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари доирасида ташкил этиш чораларини кўради.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021 йилдан бошлаб ҳар йили спорт менежерлари, психологлари, йирик спорт тадбирлари ташкилотчиларини (промоутер) ривожланган хорижий давлатларда таълим олишларини таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тақдимномасига асосан қисқа муддатли ва узоқ муддатли курслар учун мақсадли ўрин ажратади ҳамда юборилишини таъминлайди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Жисмоний тарбия ва спорт, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Молия вазирликлари ҳамда Миллий олимпия қўмитаси 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартибни жорий этади:
давлат умумтаълим мактаблари, профессионал ва олий таълим муассасаларининг балансидаги спорт иншоотларини жисмоний тарбия дарсларидан бўш вақтларда спорт мактаблари ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар), спорт клублари ҳамда бошқа спорт ташкилотларига белгиланган тартибда ижарага беришни мажбурий этиб белгилаш;
ҳар бир таълим муассасаси камида битта спорт ташкилоти билан оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилиш меморандумини тузиш;
спорт иншоотларини спорт ташкилотларига ижарага бермаган ҳамда ҳамкорлик меморандумини тузмаган давлат таълим муассасалари раҳбарларини интизомий жавобгарликка тортиш.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
а) тизимдаги муассасаларда марказлашган тартибда рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек тизимдаги барча ташкилотлар учун ягона электрон дастурий таъминотни яратиш бўйича 2021 йил 1 июнга қадар техник талабларни ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил якунига қадар дастурий таъминотнинг босқичма-босқич жорий этилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025