Ўзбекистон | 15:27 / 08.08.2018
7590
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири тайинланди

Фото: Karinform

 Қалбай Турдиев Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Karinform хабар бермоқда.

Қалбай Турдиев 1964 йил Чимбой туманида туғилган. Тошкент маданият институтини тамомлаган.

У шу кунга қадар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театри директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Кўп йиллар давомида маданият соҳасида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Маълумот учун, шу кунга қадар Маданият вазири лавозимида ишлаган Пўлат Айтмуратов Қорақалпоғистон Республикаси Ёш томошабинлар театри директори лавозимига тайинланган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид