Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Тиллерсоннинг истеъфосини изоҳлади
Фото: Depositphotos
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Рекс Тиллерсоннинг ишдан бўшатилиши ва унинг ўрнига Марказий разведка бошқармаси директори янги раҳбар этиб тайинланиши мамлакат президенти Дональд Трамп Шимолий Корея билан музокаралар бошланиши арафасида янги жамоани шакллантириш истагида экани билан боғлиқ. Бу ҳақда Reuters агентлиги Оқ уй расмийсига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
«Трамп КХДР билан музокаралар бошланиши арафасида, шунингдек савдо соҳасидаги бошқа турли музокаралардан олдин янги жамоага эга бўлишни истади», — деган манба.
Бундан аввалроқ Трамп Рекс Тиллерсонни АҚШ Давлат котиби лавозимидан олиш қарорига келганини маълум қилганди. У шунингдек, Тиллерсон ўрнига ўтказилган Майк Помпео ўрнига Марказий разведка бошқармасига Жина Хэспел янги директор бўлганини маълум қилди.