Ўзбекистон | 20:30 / 20.06.2019
44996
2 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини тарк этди. У энди Сенат раиси бўлиши мумкин

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна Норбоева лавозимини тарк этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига бош вазир томонидан киритилган номзод - Боситхонова Элмира Иркиновнани тасдиқлашди.

Қайд этиш керакки, Танзила Норбоева 2016 йилнинг 14 декабрида Элмира Боситхонова ўрнига Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида иш бошлаганди. У 2018 йил декабрида ушбу лавозимга яқин беш йил учун қайта сайланган эди.

Kun.uz манбалари маълумотига кўра, Танзила Норбоева энди президент фармони билан сенатор этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳолда у Сенатнинг 21 июнь куни ўтказиладиган ялпи йиғилиши вақтида Сенат раиси лавозимига тавсия этилиб, лавозимга тасдиқланиши мумкин бўлади. У шу тариқа бугун Бош прокурор этиб тайинланган Ниғматулла Йўлдошев ўрнини эгаллаши ва Ўзбекистон тарихига Сенат раиси бўлган илк аёл сифатида кириши мумкин.

Мавзуга оид