Қурилаётган икки қаватдан юқори бинолар вибродинамик ускуна ёрдамида текширилади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қурилиш вазирлиги:
а) 2022 йил 1 апрелга қадар республикада қурилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигининг янги усулларини амалда татбиқ этиш учун Япониянинг Сейсмик ҳимоялаш жамияти билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўяди;
б) 2022 йил 15 апрелга қадар қурилиш жараёнида фойдаланилаётган қурилиш материаллари ва конструкцияларини сифатини тўлиқ назорат қилиш мақсадида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги учун махсус бўлим яратади;
в) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ҳар ойда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида сифат кўрсаткичлари янгиланган қурилиш материаллари ва конструкциялари тўғрисидаги маълумотларни янгилаб боради;
г) 2022 йил 1 январдан бошлаб қурилаётган икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан юқори ва умумий майдони 500 м2 ортиқ бўлган бино ва иншоотлар (шу жумладан якка тартибдаги уй-жойлар) зилзилабардошлигини ошириш, сифатини таъминлаш ҳамда камчиликларни олдиндан бартараф этиш мақсадида қурилиш объектида вибродинамик ускуна ёрдамида текшириш (синов) амалиётини йўлга қўяди. Бунда, қурилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини аниқлаш учун маблағлар қурувчи ташкилотлар томонидан қопланади;
д) 2022 йил 1 октябрга қадар “Баланд қаватли биноларни лойиҳалаш” меъёрий ҳужжатини илмий-тадқиқот ва тажриба синов натижалари асосида ишлаб чиқади;
е) 2023 йил 1 январга қадар Япониянинг Сейсмик ҳимоялаш жамияти кўмагида сейсмик ҳимояланган конструкцияларни жорий этган ҳолда экспериментал бинолар қурилишини ташкил этади ва табиий синовлардан ўтказади.
Мавзуга оид
08:09 / 22.07.2024
Ўзбекистонда сейсмик заиф бино-иншоотлар сони маълум қилинди
12:48 / 14.06.2024
Ўзбекистон ва Халқаро сейсмология маркази зилзилалар таҳлили соҳасида ҳамкорлик қилади
14:19 / 10.06.2024
Сейсмология институти директори ўзгарди
10:18 / 18.04.2024