Жаҳон | 09:51 / 08.09.2017
4311
1 дақиқада ўқилади

Флоридада довулдан жабрланганлар учун мактаблар ва олий таълим муассасалари ёпилади

Фото: Reuters

Флорида губернатори Рик Скотт “Ирма” довулидан жабр кўрганларни жойлаштириш учун барча мактаблар, давлат муассасалари, коллеж ва университетларни ёпишга қарор қилди.  

“Мен штатдаги барча мактаблар, коллежлар, университетлар ва давлат муассасаларини жумадан душанбагача ёпишни буюраман”, деб айтган Скотт.

Унинг айтишича, “ҳар бир оила эвакуацияга тайёр туриши керак”.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп “Ирма” довули ҳудудига тушадиган барча аҳолини маҳаллий ва федерал ҳукумат кўрсатмаларига қулоқ солишга чақирганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид