Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
6489
1 дақиқада ўқилади

Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор

Отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши яраланди. АҚШ президенти Доналд Трамп содир бўлган воқеадан хабардор қилинганини билдирди.

Фото: Jeff Burlew

Флорида штати университетида отишма юз берди. CNN’га кўра, гумонланувчи қўлга олинган, ҳодиса жойида куч тузилмалари вакиллари, жумладан, ФТБ ходимлари ҳам иш олиб бормоқда.

Отишма вақтида таълим муассасаси маъмурияти талабаларни бошпана қидиришга чақирган. «Эшикларни ёпинг ва деразалардан узоқроқ туринг», — дейилади хабарда. Tallahassee Memorial Healthcare шифохонаси отишма оқибатида яраланганларни қабул қилаётганини билдирган, аммо тафсилотларни ошкор этмаган.

Талабалардан бири отишма тўғрисида хабар тарқалганидан кейин шокка тушиб қолганини айтган. «Қўллари кўтарилган ҳолда эвакуация қилинганлар орасида дўстларим бор», — дейди у. Университет ходими ўқ овозларини эшитгани ва одамлар қочаётганини кўрганини маълум қилди.

Associated Press’нинг ёзишича, отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган. АҚШ президенти Доналд Трамп университетдаги отишмадан хабардор эканини билдирган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти