«Тугади, тамом. Буёғига аукцион бўлиши шарт» — Тошкентда ҳоким қарори билан ер ажратиш эксперименти якунланди
Тошкентда шаҳар ҳокимининг қарорлари билан танловсиз, тўғридан тўғри ер ажратиш бўйича ўтказилган эксперимент ниҳоясига етди.
Бу ҳақда ер муносабатларига оид президентнинг янги фармони юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.
«Тошкент шаҳрида тўғридан тўғри шаҳар ҳокимининг қарори билан ер ажратиш бўйича эксперимент бўлган эди. Бу муддат тугади, энди Тошкент шаҳрида ҳам ерлар аукцион орқали ажратилади. Ушбу фармон ҳеч қандай истисноларсиз шаҳарда ҳам ижро қилиниши керак.
Чунки айниқса шаҳарга алоҳида эътибор қилиш керак. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ер жуда қиммат. Шунинг учун, бу ерларнинг ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланиб, давлатга пул тушиши керак.
Тезроқ инвестициялар киритилиши, эгилувчан тизим бўлиши учун бу қилинган эди, энди тугади, тамом. Буёғига аукцион бўлиши шарт» – дейди Русланбек Давлетов 9 июн куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Мавзуга оид
19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024
“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди
20:28 / 01.11.2024