Ўзбекистон | 10:19 / 08.11.2024
7505
3 дақиқада ўқилади

“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди

Бугундан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш назарда тутилган қонун кучга киради. Кадастр агентлиги директори Фаррух Пўлатов фуқароларга мурожаат билан чиқиб, вазиятдан фойдаланган ҳолда ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам борлигини билдирди ҳамда улардан огоҳ бўлишга чақирди.

Бугун, 8 ноябрдан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради. 2024–2025-йиллар учун тасдиқланган режа-график асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.

Кадастр агентлиги директори Фаррух Пўлатов фуқароларга мурожаат билан чиқиб, фирибгарларга алданиб қолмасликка ва огоҳликка чақирди.

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп. Аммо вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас. Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман”, деган Фаррух Пўлатов.

Агентлик директорига кўра, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ”.

Шунингдек, хатловдан кейин “E’TIROF” дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди”.

Қолаверса, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади.

Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди”, дея маълум қилган агентлик директори.

Фаррух Пўлатов фирибгарлик, тамагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришни тавсия қилган.

Kun.uz олдинроқ ушбу қонун бўйича таҳлилий видеолавҳа тайёрлаганди. Унда ер участкаларини эътироф этиш борасида кимлар ва қандай тартибда ишлаши, агар фуқароларда эътироз бўлса қайси босқичда ва кимга мурожаат қилиш кераклиги тушунтириб берилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди