Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарахтларни кесишга мораторий узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади - Президент
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади.
Ўзбекистонда дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади.
Презиент видеоселекторида маълум қилинишича, ўтган 6 ойда мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахтлар асраб қолинган. Шу билан бирга. ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган.
Шу боис, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади.
Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.
Экология полицияси Ички ишлар тизимида фаолият юритади.
Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланадиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.
«Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта «яшил ҳудуд» ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади», деди президент.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
17:16 / 18.07.2025
«Бу табиатга бешафқат муносабат» – депутат тадбиркор Мурод Назаровнинг таклифини танқид қилди
21:53 / 05.03.2025
Экология вазирлиги дарахтлар кесилиши камайиб бораётганини эълон қилди
07:35 / 09.01.2025