Фарҳод Алимов Райҳон Ғаниева билан турмуш қуриши ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Фото: MyDay
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева билан 29 октябрь куни никоҳ тўйи бўлиши айтилган бошловчи Фарҳод Алимов ушбу хабарлар юзасидан изоҳ берди.
У MyDay нашри саволларига жавоб бериш асносида Райҳон Ғаниева билан муносабатларига ойдинлик киритган.
Қайд этиш жоизки, Райҳон ва Фарҳод Алимов биринчи турмушларидан ажрашган. Суҳбатда бошловчи бунга алоҳида эътибор қаратиб, биринчи никоҳидан ажрашганлини таъкидлаб ўтган. У Райҳон билан муносабатларини инкор этмади. Бирор бир қарорга келганликларида ва аниқ сана, барча тўй билан боғлиқ бўлган тафсилотлар ҳақида ОАВга маълумот беришни ваъда қилган.
«Ҳа, биз Райҳон билан учрашмоқдамиз. Аммо ҳали тўй ҳақида бирор бир қарорга келганимиз йўқ. Никоҳимиз ва тўйимиз 29 октябрь куни бўлмайди. Сана аниқ эмас. Шу куни мен, Яккасарой тўйхонасида хизматда бўламан. Ижтимоий тармоқлардаги омма ёзаётган бир нарсага аниқлик киритмоқчиман, мен ва Райҳон ҳам ажрашганмиз. Никоҳ, барчаси октябрда эмас, ноябрда, балки декабрда ҳам бўлиши мумкин», деган у.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Райҳон 2012 йилнинг 16 ноябрида актёр Йигитали Мамаджоновга турмушга чиққан эди. Бу жуфтлик 2015 йилнинг январида ажрашган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57 / 04.05.2025
Мавзуга оид

16:02 / 19.09.2024
“Пулни кимдан олган бўлсам, ўша одамга қайтараман” – Райҳон Ғаниева Panorama Airways ишига алоқаси йўқлигини изоҳлади

17:54 / 17.09.2024
Яширилган миллиардлар, қимматбаҳо Mercedes ва Райҳоннинг 1,8 млн долларлик уйи — Panorama Airways ва Gulbakhor Airways иши тафсилотлари

20:25 / 26.10.2016