Жамият | 16:02 / 19.09.2024
29988
3 дақиқада ўқилади

“Пулни кимдан олган бўлсам, ўша одамга қайтараман” – Райҳон Ғаниева Panorama Airways ишига алоқаси йўқлигини изоҳлади

Panorama Airways ва Gulbakhor Airwaysʼга оид суд ишида хонанда Райҳон Ғаниева билан боғлиқ жиҳат борлиги маълум қилинганди. Хонанда Kun.uz мухбири билан суҳбатда ишнинг тафсилотларини очиқлади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Минглаб ўзбекистонликлар Умра зиёратига бориб, Саудияда узоқроқ қолиб кетишига сабаб бўлган Panorama Airways ва Gulbakhor Airways компаниялари масъулларига очилган жиноят иши тафсилотида хонанда Райҳон Ғаниевага алоқадор жиҳати ҳам бор. Бу хонанданинг Тошкент шаҳридаги уйининг жиноятда айбланаётган шахсларга олди-сотдиси билан боғлиқ.

Айблов хулосасида келтирилишича, ҳар икки компаниянинг норасмий раҳбари ҳисобланган А.Ф. Райҳон Ғаниеванинг пойтахтдаги уйини 1,8 млн долларга сотиб олишга ва пулни бўлиб тўлашга келишган. У Райҳонга бир марта 300 минг доллар, икки марта 150 минг доллардан жами 600 минг доллар берганини айтган. Бироқ келишув амалга ошмасдан, А.Ф. пулни қайтариб беришни сўраган, хонанда эса қайтармаган.

Райҳон Ғаниева мақола юзасидан муносабат билдирди ва Kun.uz мухбири билан суҳбатда иш тафсилотларини очиқлади.

Кўп йиллик меҳнатим ортидан ҳалол ишлаб топган пулларимга узоқ вақт мобайнида ўзим учун, келажакда фарзандларимга қолдириш учун шу уйни қурган эдим. Баъзи сабабларга кўра уни сотишга қарор қилгандим ва уйга харидор бўлиб Гулчеҳра Фаттоева келганди. Залог берган ва кейинчалик оилавий сабабларга кўра шартномани бузди. Бу оиладан фақат Гулчеҳра билан фуқаролик муносабатларим бўлган. Берган залогни қайтаришдан ҳеч қачон бош тортмаганман ва пулларни кимдан олган бўлсам ўша одамга, яъни фақат Гулчеҳра Фаттоевага қайтаришим мумкин. Шуни айтишим жоизки, Абдулазиз Фаттоевга, унинг компаниясига ва содир этган жиноий ишларига, айниқса мен ҳақимда тергов ва судда бераётган кўрсатмаларига менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.

Жиноят ишида айбланувчи ҳам, жабрланувчи ҳам эмасман, бу ҳолат икки фуқаро ўртасидаги олди-берди билан боғлиқ, яъни фуқаролик тартибида ҳал этилиши керак бўлган низо, дейди Райҳон Ғаниева.

Эслатиб ўтамиз, Panorama Airways ва Gulbakhor Airways норасмий раҳбари ўз кўрсатмасида Райҳон Ғаниева унга дўқ-пўписа қилиб, пулларни қайтариб бермаслигини айтганини билдирган. У ушбу пулларни ундириб, Gulbakhor Airways МЧЖга тўлов қилган ҳолда Умра зиёратига боролмаган фуқароларга пулларни қайтариш учун прокуратуранинг ҳисобрақамига ўтказишда амалий ёрдам сўраган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди