Бугун Ўзбекистон ҳукуматида Молия вазирлигига ўтган Иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Ботир Хўжаев ўрнига раҳбар тайинланди.
Манба маълумотига кўра, Бекенов Сунатулла Ҳусанович Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Галина Саидованинг Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Суннатулла Бекенов 1971 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган.
У 2005 йилгача (қачондан берилиги номаълум) "Ўзбекистон Қимматли қоғозлар депозитарийси" давлат корхонаси бош директори сифатида ишлаган. 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаменти бошлиғи, 2008-2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати раҳбари, 2009-2010 йилларда Иқтисодиёт вазири сифатида фаолият юритган.
2010-2015 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати бошқарувчиси сифатида ишлаган. 2015 йилдан шу кунгача Ташкилий-кадрлар масаласи бўйича Президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.