Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тоғли ҳудудларида об-ҳаво кескин ёмонлашади - «Ўзгидромет»
Фото: KUN.UZ
Ҳафта охирида Ўзбекистон тоғли ҳудудларида об-ҳавонинг ўзгариши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Жума куни тоғли ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат ноль даража атрофида бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари тоғларда об-ҳаво кескин ёмонлашади. Ҳамма жойга қор ёғади, айрим жойларда қор кучли бўлади, шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучаяди, кўриниш 50-100 метргача пасаяди.
Йўлларда қор уюмлари ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.
19-23 декабрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчки хавфи мавжуд. Ҳарорат кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 2-5 даража совуққача тушади.
Йўлларда ва тоғ ёнбағирларига чиқишда эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилган.