Спорт | 17:40 / 24.08.2018
13810
1 дақиқада ўқилади

Бокс. Бобоусмон Батуров ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон бокс терма жамоаси вакили, -69 кг вазн тоифасида Осиё ўйинларига ташриф буюрган Бобоусмон Батуров илк жангда ғалабага эришди.

Ўзбекистон вакили 1/16 финал доирасида мўғулистонлик Отгонбатар Бямба-Эрденга қарши рингга кўтарилиб, мутлақ устунликка эришди. Ҳакамлар ўзбекистонлик спортчининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа, Бобоусмон Батуров нимчорак финалга йўл олди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид