Спорт | 00:24
738
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди

Тўрт нафар вакилимиз кумуш, 6 нафари эса бронза медалларига сазовор бўлди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Странжа" турнири якунланди.

Мусобақанинг финал баҳсларида ўзбекистонлик 11 нафар боксчи рингга чиқди.

Якунда 7 нафар боксчимиз ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Тўрт нафар вакилимиз мусобақани кумуш, 6 нафари эса бронза медаллари билан якунлади.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг финалдаги натижалари:

-48 кг: Сабина Бобоқулова - Анна Охота (Украина) 5:0

-57 кг: Нигина Ўктамова - Михаела Валш (Ирландия) 3:2

-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Лаура Ессенкелди (Қозоғистон) 5:0

-75 кг: Азиза Зокирова - Эмма Суе Греентрее (Австралия) 5:0

+80 кг: Олтиной Сотимбоева - Валерия Ахенова (Қозоғистон) 0:5

-51 кг: Феруза Казакова - Златислава Чуканова (Болгария) - Казакова жароҳат сабаб рингга чиқмади

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Рами Киван (Болгария) - 5:0

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Павло Иллиуша (Украина) 2:3

-85 кг: Акмалжон Исроилов - Матвии Ражба (Украина) 5:0

-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Богдан Толмачов (Украина) 5:0

+90 кг: Озодбек Алиев - Дамар Томас (Англия) 0:5.

Дилшодбек Асқаров
Муаллиф Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид