Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австриянинг Инсбрук шаҳрида туристлар жамоат транспортида бепул юришлари мумкин бўлади
Австриянинг Инсбрук шаҳрида 2020 йил 1 майдан туристлар жамоат транспортида бепул юришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Der Standard хабар берди.
Бунинг учун оммабоп тоғ-чанғи курорти меҳмонлари ўзлари жойлашган меҳмонхонада Welcome Card туристик картасини олишлари керак бўлади.
"Бундай чора автотуристлар сонини қисқартиришга имкон беради ҳамда Тиролдаги экологик вазият яхшиланишига ёрдам беради", — дейди "яшиллар" партияси вакили Ингрид Фелипе.
Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли шаҳар меҳмонларигина транспортда бепул юриш имкониятини қўлга киритишлари адолатдан эмас деб ҳисобламоқда. Экологик вазиятни яхшилаш учун маҳаллий аҳолига ҳам шу таклифни билдириш мумкин эди, дейди сиёсатчи Том Майер.
Мавзуга оид
21:29 / 15.01.2026
2025 йил жаҳон туризми тарихидаги энг яхши йил бўлди – даромадлар €10 трлн
19:23 / 15.01.2026
Президентга Самарқанддаги лойиҳалар ва Бухоро бош режаси тақдим этилди
14:54 / 15.01.2026
21 мингдан зиёд озарбойжонлик туристик мақсадда Ўзбекистонга келган
13:46 / 12.01.2026