Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида туристик хизматлар бозорида ўсиш суръатлари юқори бўлган. Хусусан, аҳоли ва ташкилотлар томонидан туристик агентликлар ва туроператорлар хизматларидан фойдаланиш, шунингдек, саёҳатларни брон қилиш ва унга боғлиқ сервислар ҳажми сезиларли кўпайган.

Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларда туристик хизматлар кўламининг кенгайиши, саёҳатлар сони ортиши ҳамда бронь хизматларига бўлган талаб ошиши бу сегментдаги умумий фаолликка таъсир қилаётгани қайд этилади.

Маълумот учун, статистикада қайд этилган 3,2 трлн сўмлик ҳажмга туристик агентликлар ва туроператорлар хизматлари, брон қилиш ҳамда шу йўналиш билан боғлиқ бошқа хизматлар киритилган бўлиб, кўрсаткич 2025 йилнинг январ–ноябр ойларини қамраб олади.