Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“QQB-MOBILE” - энди янада қулай!
Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” аҳолига ва ўз мижозларига янада қулайлик яратиш мақсадида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиб келмоқда. Хусусан, банк томонидан Android платформаси асосида ишлайдиган мобил қурилмалар учун жорий этилган “QQB-mobile” мобил иловаси тобора оммалашиб бормоқда.
Бугунги кунда ушбу замонавий дастурдан фойдаланиб мижозлар уяли алоқа операторлари, шаҳар телефони, интернет провайдерлар, рақамли телевидение хизматлари, истеъмол ва ипотека кредитлари учун тўловларни ҳамда коммунал тўловларни (электр энергия, табиий газ, иссиқлик манбаи, ичимлик суви, махсустранс ва ҳ.к.) амалга ошириб келмоқдалар. Шунингдек, мобил илова орқали ҳисобрақамлар ҳолатини кўриш ва тўлдириш, Online Smart Vista пластик карта қолдиқлари ва унинг айланмалари бўйича маълумотларни олиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жарима тўловларини амалга ошириш мумкин.
Шу кунларда мазкур дастур фойдаланувчилари яна бир имкониятга эга бўлишди. Эндиликда МУНИС тўлов тизими орқали “QQB-mobile” иловаси ёрдамида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” пластик картасидан маблағларни бошқа банк пластик картасига ўтказишлари мумкин бўлди.
Бундан ташқари иловадан фойдаланиш янада қулай бўлиши учун бирмунча соддалаштирилди.
Дастурдан фойдаланиш учун PlayMarket иловаларидан “QQB-mobile” иловаси юклаб олинади.
Яна бир янгилик - “Қишлоқ қурилиш банк” банкоматларида эндиликда бир вақтнинг ўзида ҳам нақд пул маблағларини ечиш, ҳам пластик карточкалар билан амаллар бажариш имконияти йўлга қўйилди.
Энг муҳими шундаки, банк томонидан жорий этилаётган бу каби янгиликларнинг барчаси аҳолига ва мижозларга янада қулайлик яратишни, замонавий банк хизматлари кўламини кенгайтиришни кўзлайди.
Қўшимча маълумот учун:
(+99871) 150-39-93, 150-76-47, www.qqb.uz
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022