Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2018 Равшан Эрматовсиз давом этадиган бўлди
Фото: Julian Finney/Getty Images
ФИФА ЖЧ-2018нинг қолган 8та ўйинига ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатдан ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов ўрин олмаган.
ЖЧда ишлашда давом этадиган ҳакамлар қуйидагилар: Алиризо Фағони (Эрон), Абдулла Навоф Шукрулло (Баҳрайн), Маланг Дьедиу (Сенегал), Жанни Сиказу (Замбия), Марк Гейгер (АҚШ), Жейр Марруфо (АҚШ), Цезарь Артуро Рамос Палазуэлос (Мексика), Андрес Куна (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Мэттью Конгер (Янги Зеландия), Жунайт Чақир (Туркия), Бьорн Куйперс (Нидерландия), Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения).
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов ЖЧ-2018нинг 2та учрашувида ҳакамлик қилди. Аргентина – Хорватия (0:3) ва Испания – Марокаш (2:2) ўйинларини бошқаришда унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришди.
Россия мундиали Равшан Эрматов фаолиятидаги учинчи жаҳон чемпионати бўлди. У Жанубий Африкада ўтказилган ЖЧ-2010 ва Бразилияда ўтказилган ЖЧ-2014 мусобақаларида иштирок этиб, жами 9та ўйинни бошқарган ва дунё рекордини ўрнатган. Эндиликда Эрматов бошқариб борган мундиал ўйинлари сони 11тага етди.
Мавзуга оид
22:37 / 12.10.2025
Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:16 / 06.10.2025
«Ярмининг ярми ҳам эмас» – Каннаваро билан келишувнинг айрим тафсилотлари маълум қилинди
12:23 / 25.04.2025
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди
15:21 / 26.02.2025