Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланди.
Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 2025–2029 йиллар учун ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Йоҳаннес Ҳолзмуюллер раҳбарлик қилади.
Қўмита VAR, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради.
Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланди.
Мавзуга оид
16:34 / 12.06.2026
«Дунёни биз бошқармаймиз» – Инфантино арбитр Артан АҚШга киритилмаганига муносабат билдирди
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
17:55 / 10.06.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги асосий либоси ESPN рейтингида охирги учталикка кирди
10:10 / 09.06.2026