Жаҳон | 09:22 / 24.01.2018
20106
2 дақиқада ўқилади

Анталияда "Пусть говорят" кўрсатуви қаҳрамони вафот этди

Фото: aa.com.tr

Туркиянинг Анталия шаҳридаги касалхонада рус дея тахмин қилинган, Туркияда «Умид» деб аташган йигит вафот этди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги маълум қилди.
 
Маҳаллий фуқаро Гулсум Кабадайи Умидни 10 йил аввал шифохонада учратган ва ўшандан бери унга ғамхўрлик қилиб келаётганди.

Кабадайининг "Анадолу"га хабар қилишича, Умид сўнгги 10 кун давомида жонлантириш бўлимида бўлган. Охирги уч кунда эса аҳволи жуда оғирлашган.

«Унга "полиорган етишмовчилиги" ташхиси қўйилди ва Умидни сунъий нафас олиш ускунасига улашди. Буйрак етишмовчилиги туфайли диализ амалга оширилди. Бугун эрталаб у вафот этди», - деган Кабадайи.

Умид Оқдениз Университети касалхонасига 2008 йилнинг августида, мудҳиш ЙТҲдан сўнг олиб келинган. Кабадайи шифохонада бўлган ўз танишининг олдига келганида, бу йигитни кўриб қолган. Аёл икки ой давомида унга касалхонада қараб ўтирган, кейин уйига олиб кетган.

Умид ва Гулсум Кабадайи ҳақида Россиянинг Биринчи каналидаги "Пусть говорят" кўрсатуви ҳам эфирга узатилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид