Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Дастлабки маълумотларга кўра, фирибгарлар ҳаракатидан 268 нафар хорижлик жабрланган.
Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари хорижлик сайёҳлардан 1,1 миллиард лира (29 миллион доллар) ўғирлашда гумон қилинаётган гуруҳ аъзоларини аниқлади. 31 май куни ушбу иш юзасидан 20 киши ҳибсга олинди. Гуруҳнинг тахминий етакчиси маҳаллий меҳмонхона хўжайини ҳисобланади, деб ёзди Anadolu.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумондорларни Истанбул, Анталия, Ойдин, Измир ва Муғла шаҳарларида қўлга олган. Дастлабки маълумотларга кўра, фирибгарлар ҳаракатидан 268 нафар хорижлик жабрланган.
Кушодаси курорти Бош прокуратураси хорижликларнинг ҳисоб рақамларида шубҳали банк операциялари амалга оширилгани ҳақида маълумот олганидан сўнг, бундан тўрт ой олдин тергов бошлаган.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи меҳмонхонада қолган сайёҳларнинг карта маълумотларини бошқа меҳмонхоналар ва автомобиль ижараси хизматларига берган. Сайёҳлар Туркияни тарк этгач, уларнинг ҳисоб рақамларидан пул ўғирланган.
Шунингдек, гуруҳ аъзолари чет мамлакатларга бориб, турли йўллар билан банк картаси маълумотларини ўғирлаган.
Фирибгарлар тушган маблағни сохта компаниялар орқали нақдлаштириш билан шуғулланган, шунингдек, баъзан кўчмас мулк сотиб олишга сарфлаган.
Мавзуга оид
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
22:50 / 03.06.2026