Ўзбекистон | 09:52 / 09.06.2020
105697
1 дақиқада ўқилади

ДТМ тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатини эълон қилди

Рўйхатда биноларнинг вилоятлараро тақсимланиши, уларнинг тест ўтказиладиган нечанчи бино сифатида қайд этилгани, манзили ва локацияси аниқ кўрсатилган.

Давлат тест маркази томонидан 2020-2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхати эълон қилинди.

Мазкур рўйхатда биноларнинг вилоятлараро тақсимланиши, уларнинг тест ўтказиладиган нечанчи бино сифатида қайд этилгани, манзили ва локацияси кўрсатилган.

Рўйхатга кўра, Тошкент шаҳри ҳудудидан 12та, Сурхондарё вилоятидан 9та, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилоятида 6тадан, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган вилоятларидан 5тадан бино танлаб олинган. Бундан ташқари, қолган барча вилоятлардан ҳам 3-4тадан бино тест ўтказилиши учун мўлжалланган.

Бинолар рўйхати ва локацияси билан ДТМ расмий сайти орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев 2020-2021 ўқув йили кириш имтиҳонларини ўтказиш учун республика бўйлаб 64 та бино танлаб олинганини, уларнинг қайси ҳудудларда жойлашгани 5 кун ичида оммага маълум қилинишини таъкидлаган эди.

Мавзуга оид