Жамият | 19:00 / 23.01.2024
11958
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Mastercard акция эълон қилади: жамоат транспортида 1000 сўмга қатнаш

Акция 15 январда 9 та шаҳарда старт олади: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Хива, Наманган, Қарши, Андижон. Акция қандай амалга ошади – бу ҳақда мақолада ўқинг.

“ Mastercard билан қатнов” акцияси жамоат транспортида йўл ҳақини 1000 сўмга тушириш имконини беради. Таклифдан фойдаланиш учун йўловчи автобусга чиқаверишда ёки Тошкент метрополитенининг турникетида жойлашган АTTО валидаторига Mastercard картасини теккизиш орқали йўл ҳақини тўлаши керак бўлади.

Контактсиз тўловлар 20 йил олдин бозорда илк Mastercard контактсиз пластик карталари пайдо бўлганда юзага келганди. Mastercard® Contactless (аввалги MasterCard PayPass) технологияси тўловларни “бир тегиниш” орқали, картани терминалга теккизиш ёрдамида ўтказиш имконини беради. Бу тўловнинг хавфсиз, тезкор ва экологик тоза усули саналади.

“ Mastercard билан ҳар қандай саёҳат қулайроқ ва фойдалироқ бўлади, ҳатто бу шаҳарнинг у бошидан бу бошигача бўлган қисқа сайр бўлса ҳам. Контактсиз банк картаси билан йўл ҳақини тўлаш – “ақлли шаҳарлар” концепциясининг узвий қисми бўлиб, уни ривожлантириш устида Mastercard бутун дунё бўйлаб иш олиб бормоқда. Бу концепциянинг моҳият-замирида технологиялар инсонлар ҳаёт сифатини яхшилаши кераклиги ётади.

Транспорт тизимини қўллаб-қувватлаш ва инновацион ечимларни жорий қилишда кўмаклашиш – Ўзбекистондаги фаолиятимизнинг йўналишларидан биридир. Mastercard технологиялари билан шаҳар инфратузилмаси шаҳарликлар ва сайёҳлар учун янада қулай ва дўстона бўлади”,- қайд этди Mastercard’нинг Ўзбекистон ва Беларусдаги бош директори Денис Филиппов.

Йўл ҳақининг махсус нархи Mastercard'нинг кобейжингдан ташқари исталган карталари билан тўлашда амал қилади. Кобейжинг карталари – бу бир вақтда иккита тўлов тизими томонидан чиқарилган карталардир. Уларда Mastercard логотипидан ташқари, бошқа тўлов тизими (масалан, Uzcard ёки Humo) логотипи ҳам бўлади.

“ Mastercard билан қатнов” акцияси Тошкентда 2024 йил 15 февралгача, бошқа шаҳарларда – 2024 йил 15 апрелгача давом этади. Ташкилотчи акция муддатини узайтириш ёки қисқартириш ҳуқуқига эга.

Mastercard картасини қуйидаги банкларда очиш мумкин: Anorbank, Asia Alliance Bank, Asaka Bank, Ipoteka BankIpak Yo’li bank, Kapitalbank, NBU, Orient Finans Bank, Octobank, Tenge Bank, Trastbank, Turonbank, O'zsanoatqurilishbank.

“ Mastercard билан қатнов” акцияси тафсилотлари билан сайтда ёки Instagramда танишиш мумкин.

Маълумот учун:

Mastercard (NYSE: MA) — тўлов индустриясида ишловчи глобал технологик компания. Бизнинг миссиямиз – хавфсиз, содда, технологик ва ҳаммабоп транзакцияларни таъминлаб, барчага ва барча жойда афзаллик берувчи рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва кучайтириш. Ҳимояланган маълумотлар ва тармоқлардан фойдаланиб, ҳамкорликлар яратиб ва илҳом манбаларига таяниб, биз инсонларга, молия институтларига, ҳукуматларга ва бизнесга ўзининг кичик салоҳиятини амалга оширишда ёрдам берадиган инновациялар ва ечимларни тақдим этамиз. Бизнинг маданиятимиз ва компаниянинг ичида ҳамда унинг ташқарисида қилаётган бор саъй-ҳаракатимиз маънавият коэффициенти (decency quotient, DQ)га мувофиқ аниқланади. Биз 210 дан зиёд иқтисодиётда бизнес юритамиз ва барча учун бебаҳо имкониятлар эшигини очувчи барқарор оламни яратамиз.

Реклама

Мавзуга оид