Mastercard премиал карталари соҳибларини Тошкентдаги машҳур масканларда бош ошпазлардан махсус тортиқлар, шунингдек 10–15 фоизли чегирмалар кутади. Ҳамкорлар рўйхатида – пойтахтнинг энг ажойиб муҳитга эга ресторанлари, гастропаб, стейк-хаус ва бошқалар мавжуд.
20 сентябрда Mastercard премиал карталар учун имтиёзлар дастурини тақдим этди. Энди карта соҳиблари нафақат чет элдаги саёҳатлар вақтида, балки Ўзбекистонда ҳам махсус таклифлардан фойдаланишлари мумикн. Ҳозирда пакет гастрономия, саёҳатлар, харидлар, гўзаллик ва саломатлик соҳаларида бутун дунё бўйлаб 800 дан зиёд таклифни ва Тошкентдаги энг ажойиб муҳитга эга ресторанлардан 8 дан ортиқ таклифни ўз ичига олади. Имтиёзларга эга бўлиш учун официантга буюртма тўловини қилишдан олдин карта турини маълум қилиш ҳамда World Mastercard Black Edition ва World Elite Mastercard карталари ёрдамида тўловни амалга ошириш етарли.
Mastercard премиал карталари соҳиблари қуйидагилар истагида бўлишса, имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин:

- “Roni Pizza Napoletana”да ҳақиқий неаполитан пиццасини тановул қилиш
Таклиф барча филиалларда амал қилади: “Gross Plaza”, “Баҳор” ва “Boulevard”. “Roni”да пицца қоидасига кўра ёғоч ўтинли печда пиширилади ва юмшоқ, енгил, иштаҳани қўзғатувчи безакларга эга.
Mastercard имтиёзли карталари соҳиблари 15 фоизли чегирмага эга бўладилар.

- “Na nebe” ресторанида оилавий кечки овқат уюштириш
“Na nebe” — Европа, Осиё ва миллий таомларга муаллифлик назари билан қаралган ўзига хос муҳитли маскан.
Mastercard имтиёзли карталари соҳиблари совғага махсус десерт оладилар.

- “Winesday Cafe & Wine Shop”да нонушта қилиш
Бу ерда кунни трюфелли омлетдан, карамелли бриоши, қорағатли боул ва ёнғоқли гранола ҳамда бошқа гастрономик қувончлардан бошлаш мумкин. Нонушталарни соат 8 дан бошлаб тортишади.



















