17:41 / 01.05.2021
14965

Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва қўшинларни чегарадан узоқлаштиришга келишиб олди

Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари раҳбарлари барча масалалар бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияларининг музокаралари якунланди.

Қирғизистон делегациясига Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев, Тожикистон делегациясига Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов раҳбарлик қилди.

Музокаралар давомида томонлар мавжуд вазиятни ва қирғиз-тожик давлат чегарасидаги зиддиятни ҳал қилиш бўйича кейинги ҳаракатларни муҳокама қилди.

Ташиев ва Ятимов ўзаро келишиб олганликларини ва барча масалалар бўйича бир тўхтамга келганликларини маълум қилди. Энди чегарада тинчлик ўрнатилиши керак. Музокаралар якунлари бўйича тегишли баённома имзоланган.

Бугун, 1 май куни, бир сутка ичидаги иккинчи телефон орқали мулоқот чоғида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров томонларнинг Тожикистон ҳамда Қирғизистон чегараолди ҳудудларидаги вазиятни нормаллаштириш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш тўғрисида гаплашганди

Ўт очишни тўлиқ тўхтатиш тўғрисидаги келишувларга риоя қилиш ва ҳарбийларни доимий жойлашиш зоналарига олиб чиқиб кетиш масалаларига эътибор қаратилди.

Мавзу
Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма рўй берди. Томонлар низода яна бир-бирларини айблашмоқда.
Барчаси
Top