Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бойлар халққа қайтаради” – Ташиев 90-йилларда ноқонуний хусусийлаштирилган объектлар давлатга қайтарилишини айтди
Қирғизистонда 90-йилларда ноқонуний равишда хусусийлаштирилган корхона ва объектлар давлатга қайтарилади. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев 14 июн куни Қорасув тумани аҳолиси билан учрашувда айтиб ўтди.
Ташиев бойларнинг мол-мулклари қонунийлиги текширилишини таъкидлади.
“Аввалги нотинч даврларда улар халқ бойлигини, корхоналарни арзон пулга сотиб олган ёки коррупция орқали хусусийлаштиришган. Улар халқ мулкига эгалик қилиб, 30 йил давомида бойиб келган. Ҳаммасини тартибга солиш керак. Бу халқнинг бойлиги. Биз буни рўйхатга киритамиз. Бир неча киши эмас, балки бутун халқ бойиши керак.
Бир неча киши миллионлаб қирғизистонликларнинг бойлигига эга чиқди. Буларнинг барчасини давлатга қайтариш керак. Ҳечқиси йўқ, биз уларни қонун доирасида қайтарамиз”, — деди Қамчибек Ташиев.
У Жалолобод вилоятини мисол келтириб, ҳудуддаги учта йирик база давлатга қайтарилганини айтди. Қайтарилган базалардан бири собиқ депутат Қуваничбек Тумановлар оиласига тегишли бўлган.
“Уларнинг ўрнига биз мактаб ва Давлат ипотека компанияси учун уй қурамиз”, — деди Ташиев.
2023 йил май ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Қирғизистонда коррупцияга қарши курашнинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилганди. Таъкидланишича, кураш уч босқичдан иборат.
2024 йил аввалида Ташиев мамлакатда бандит, уюшган жиноий гуруҳлар, криминал авторитетлар бўлмаслигини қайд этганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026