Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели туманида айрим маҳаллаларнинг чегаралари ўзгартирилади, янги маҳалла ташкил этилади
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Сергели туманидаги айрим маҳаллаларни бўлиш, янги маҳалла ташкил этиш ҳамда уларнинг чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Сергели тумани ҳокимлигининг туман ҳудудидаги айрим маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш, янги маҳалла ташкил этиш ва унга ном бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 521та деб юритилади.
Сергели тумани ҳокимлиги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг таклифлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг хулосасига асосан, Сергели туманидаги “Дарёбўйи”, “Жўнариқ”, “Қипчоқ”, “Софдил”, “Юқори Дархон” ва “Бунёдобод” маҳаллалари ҳудудий чегаралари ўзгариши ҳисобига бўлинади. “Бунёдобод” маҳалласи бўлиниб, “Янги Бунёдобод” маҳалласи ташкил этилади.
Сергели туманидаги ҳудуди ўзгараётган маҳаллаларнинг чегаралари ва тавсифи
“Дарёбўйи” маҳалласи
Манзили: Дарёбўйи кўчаси 60А-уй
Аҳоли: 4418 нафар
Оила: 1511 та
Хонадон: 1128 та
Нилуфар 1-тор кўчаси ва темирйўл кесишмасининг чап томони бўйлаб Чирчиқ дарёсигача, Чирчиқ дарёсининг чап томони бўйлаб Янгиҳаёт тумани чегарасигача, Янгиҳаёт тумани чегарасининг чап томони бўйлаб Хонобод маҳалласи чегарасигача. Хонобод маҳалласи чегарасининг чап томони бўйлаб Хонобод кўчасигача, Хонобод кўчасининг чап томони бўйлаб Қурувчилар маҳалласи чегарасигача. Қурувчилар маҳалласи чегарасининг чап томони бўйлаб Нилуфар 1-тор кўчаси ва темирйўл кесишмасигача бўлган чегараларда.
“Жўнариқ” маҳалласи
Манзили: Чоштепа кўчаси 140-уй
Аҳоли: 3195 нафар
Оила: 810 та
Хонадон: 506 та
Янгиҳаёт ва Сергели тумани чегарасидаги метро йўналишининг чап томони бўйлаб Салар каналигача, Салар каналининг чап томони бўйлаб Янги Сергели кўчасигача, Янги Сергели кўчасининг чап томони бўйлаб темирйўлгача, темирйўлнинг чап томони бўйлаб Янгиҳаёт ва Сергели тумани чегарасидаги метро йўналишигача бўлган чегараларда.
“Қипчоқ” маҳалласи
Манзили: Сергели 4-мавзе
Аҳоли: 3655 нафар
Оила: 1365 та
Хонадон: 1130 та
Обиҳаёт кўчаси ва Саховат маҳалласи чегараси кесишган жойнинг ўнг томони бўйлаб Тошкент вилояти Зангиота туманигача, Тошкент вилояти Зангиота туманининг ўнг томони бўйлаб Қипчоқ кўчасигача, Қипчоқ кўчасининг ўнг томони бўйлаб Саховат маҳалласи чегарасигача. Саховат маҳалласи чегарасининг ўнг томони бўйлаб Обиҳаёт ва Саховат маҳалласи кесишган жойгача бўлган чегараларда.
“Софдил” маҳалласи
Манзили: Бирлик кўчаси 70-уй
Аҳоли: 3847 нафар
Оила: 1480 та
Хонадон: 1518 та
Янги Сергели ва Лутфикор кўчалари кесишган жойнинг ўнг томони бўйлаб метро йўналишигача, метро йўналишининг ўнг томони бўйлаб Шокирариқ кўчасигача, Шокирариқ кўчасининг ўнг томони бўйлаб Янги Сергели кўчасигача, Янги Сергели кўчасининг ўнг томони бўйлаб Янги Сергели ва Лутфикор кўчалари кесишган жойгача бўлган чегараларда.
“Юқори Дархон” маҳалласи
Манзили: Наврўз кўчаси
Аҳоли: 5885 нафар
Оила: 1324 та
Хонадон: 924 та
Янги Сергели ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кесишган жойнинг ўнг томони бўйлаб метро йўналишигача, метро йўналишининг ўнг томони бўйлаб Жўнариқ маҳалласи маъмурий-ҳудудий чегарасигача. Жўнариқ маҳалласи маъмурий-ҳудудий чегарасининг ўнг томони бўйлаб Янги Сергели кўчасигача, Янги Сергели кўчасининг ўнг томони бўйлаб Янги Сергели ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кесишган жойгача бўлган чегараларда.
“Бунёдобод” маҳалласи
Манзили: Сергели 6А-мавзе
Аҳоли: 5990 нафар
Оила: 1284 та
Хонадон: 1284 та
Ўзгариш ва Ҳабибий маҳалласи чегараси кесишган жойнинг ўнг томони бўйлаб Юқори Дархон маҳалласи чегарасигача. Юқори Дархон маҳалласи чегарасининг ўнг томони бўйлаб Нўғайқўрғон маҳалласи чегарасигача. Нўғайқўрғон маҳалласи чегарасининг ўнг томони бўйлаб Тошкент вилояти Зангиота тумани чегарасигача. Тошкент вилояти Зангиота тумани чегарасининг ўнг томони бўйлаб “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори” масъулияти чекланган жамиятини қамраб олмаган ҳолда Ўзгариш ва Ҳабибий маҳалласи чегараси кесишган жойгача бўлган чегараларда.
Сергели туманида янги ташкил этилаётган маҳалланинг чегаралари ва тавсифи
“Янги Бунёдобод” маҳалласи
Манзили: Сергели 6А-мавзе
Аҳоли: 6030 нафар
Оила: 1290 та
Хонадон: 1290 та
Ўзгариш ва Ҳабибий маҳалласи чегараси кесишган жойнинг ўнг томони бўйлаб “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори” масъулияти чекланган жамиятини қамраб олган ҳолда Тошкент вилояти Зангиота тумани чегарасигача. Тошкент вилояти Зангиота тумани чегарасининг ўнг томони бўйлаб Меҳригиё маҳалласи чегарасигача. Меҳригиё ва Ҳабибий маҳалласи чегарасининг ўнг томони бўйлаб Ўзгариш ва Ҳабибий маҳалласи чегараси кесишган жойгача бўлган чегараларда.
Мавзуга оид
09:29 / 24.12.2025
Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
11:26 / 20.12.2025
Сергелида йўл таъмири сабаб жамоат транспорти йўналишларига ўзгариш киритилди
13:18 / 18.12.2025