Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июнь куни муносабати билан барча болалар учун 200 минг сўмдан тарқатилиши тўғрисидаги хабарлар рад этилди
Фото: ЎзА
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президенти томонидан 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига совға сифатида барча болаларга 200 минг сўмдан пул берилиши тўғрисида хабарлар тарқалди. Telegram’даги «Antifake.uz» каналининг ёзишича, мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.
«Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди. Аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд», — дейилади муносабатда.
Пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Ҳайдаров ҳам ОАВ вакиллари билан учрашувда ижтимоий тармоқларда барча фуқароларга 200 минг сўмдан пул тарқатилаётгани ҳақида тарқалган ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирди.
Унинг маълумотига кўра, бугунги кунгача республика бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансуб кишиларнинг 65 фоизига Халқ банкининг тегишли сайёр кассалари орқали маблағлар (300 ва 400 минг сўмдан) тарқатилган. Икки ҳафта ичида пенсия ва нафақа олувчи 4,2 миллиондан ортиқ кишига (100 фоиз) юқоридаги маблағлар етказиб берилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, кам таъминланган оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандлари учун (4,7 миллион) 200 минг сўмдан тарқатилмоқда. Бундай ёрдам олувчиларнинг жами сони 9 миллионга яқинни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 25 май куни «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори имзоланганди. Унга кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг бир қатор қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.
Жумладан, ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
- Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан берилади.
Мавзуга оид
09:12 / 10.01.2026
Ҳомиладорлик нафақаси бўйича янги тартиб: расмий муносабат эълон қилинди
15:29 / 27.12.2025
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тартиби янгиланди
13:13 / 03.11.2025
Пенсия ва нафақалар 1–5 ноябрда карталарга тушади
20:04 / 29.10.2025