Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тартиби янгиланди
Президент фармонига кўра, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашда янги тартиб жорий этилди. Тўловлар оиланинг тоифасига қараб автоматик давом эттирилиши, белгиланган муддатларда қайта баҳоланиши ёки меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг расмий бандлиги шартига боғланиши назарда тутилмоқда.
Фото: Kun.uz
Фармонга мувофиқ, Ижтимоий реестрдаги оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам қуйидаги тартибда тўланади:
1) “Давлат таъминотидаги оила”
Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар (шу жумладан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам) оила ушбу тоифада бўлган даврда оиланинг бандлик ҳолатидан қатъи назар ва қўшимча мурожаат талаб этмасдан кўрсатиб борилади.
Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати Ижтимоий реестрга киритилганидан 12 ой ўтгач қайта баҳоланади (айрим ҳолларда вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари орқали ўрганилиши мумкин).
2) “Камбағал оила”
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган вақтдан эътиборан 6 ой давомида меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг расмий бандлиги таъминланиши шарти билан тайинланади.
Агар меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг расмий бандлиги таъминланса, нафақа/ёрдам қўшимча мурожаатсиз узлуксиз тўлаб борилади.
Агар расмий бандлик шарти бажарилмаса, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тўхтатилади.
Оила қайта мурожаат қилганда, “камбағал оила” тоифасида бўлгани учун меҳнатга лаёқатли аъзолар бандлигига оид истисно қоида 6 ой давомида қўлланмайди.
3) “Камбағаллик чегарасидаги оила”
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оила ушбу тоифага киритилган вақтдан эътиборан 6 ой давомида тўланади.
Агар ҳар бир аъзога тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,25 бараваригача бўлса — тўлов 75 фоиз қилиб белгиланади.
Агар даромад 1,25 бараваридан 1,5 бараваригача бўлса — тўлов 50 фоизни ташкил этади.
Мавзуга оид
09:12 / 10.01.2026
Ҳомиладорлик нафақаси бўйича янги тартиб: расмий муносабат эълон қилинди
22:01 / 08.01.2026
Nestlé болалар озуқаси қайтарилмоқда. Ота-оналарни хавотирга солган саволлар
17:42 / 30.12.2025
Президент топшириғи билан 8 минг нафардан ортиқ болага 500 долларлик омонат ҳисобрақамлар очилди
15:43 / 27.12.2025