Хориждан қайтган меҳнат мигрантларини ишга қабул қилганларга бир йил давомида субсидия тўланади
Янги тартиб 1 июндан кучга киради. Унга кўра, иш билан таъминланган ҳар бир ходим учун ойига 500 минг сўмдан субсидия берилади. Маблағлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Бу президентнинг “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Ҳужжат билан 2024 йил 1 июндан бошлаб 2026 йил 1 январга қадар хорижда ишлаб қайтган шахсларни ишга олган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади. Маблағлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Қайд этилишича, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно.
Бунда субсидия тўлаш учун меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси асос бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, фармонда хорижда 3 ёки ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб тушунилиши қайд этилган.
Бундан ташқари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг “Онлайн маҳалла” электрон платформасида “реинтеграция” модули яратилади. “Маҳалла еттилиги” томонидан миграциядан қайтганлар рўйхати шакллантирилиб, маълумотлар модулга киритилади.
Мигрантларнинг расмий бандлиги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг асосий КПИдан бири этиб белгиланмоқда.
Мавзуга оид
17:04 / 15.11.2024
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби ўзгарди
21:18 / 08.11.2024
Геосиёсий босим воситаси ва ҳимоясиз қатлам – сиёсатшунос Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақида
14:34 / 30.10.2024
2025 йилда қайси йўналишга қанча субсидия ажратилади?
15:50 / 05.10.2024