Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар касбий таълим сифатини оширишга қаратилган субсидиялар жорий этилади. Улар доирасида ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига миллий ҳамда халқаро сертификатларни олиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.
Президент қарори асосида 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбий таълим сифатини оширишга қаратилган субсидиялар амалиётга киритилади.
Қарорга кўра, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро миқёсда тан олинган касбий таълимга оид сертификатлар, шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тасдиқлайдиган рўйхат асосида миллий сертификатларни олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи қоплаб берилади.
Қопланадиган миқдор БҲМнинг 20 бараваридан ошмаслиги белгиланган.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
09:30 / 15.06.2026
Энди ўқишни кўчиришда ҳам сертификатлар учун балл берилади
13:31 / 13.06.2026