Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzum Market'да ассортимент кенгайди: янги "Оила танлови" бренди остида талабгир маҳсулотлар
Фото: Uzum Market
Uzum Market миллий маркетплейси ўзбекистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, ассортиментни кенгайтиришда давом этмоқда — платформада "Оила танлови" бренди остида етакчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг энг кўп талаб қилинадиган товарлари, шунингдек, хориждан синалган сифатли маҳсулотлар ўрин олган линейка пайдо бўлди.
"Оила танлови" бренди остида ҳамёнбоп нархларда синалган сифатли товарларнинг кенг ассортименти тақдим этилади, ҳозирда товарлар қаторида ҳар бир уйда зарур бўлган нарсалар: синалган ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилардан салфеткалар, соуслар, ювиш воситалари. Келажакда бренд остида зираворлар, кунгабоқар ёғи, крупалар ва бошқа талаб қилинадиган маҳсулотлар ҳам пайдо бўлади.

- Ўзбекистонлик тадбиркорларга янги бренд яратиш, номлаш, тарғиб қилиш учун маблағ сарфламасдан, бутун мамлакат бўйлаб товарларни сотиш учун янги майдончани тақдим этиш биз учун муҳим. Шу билан бирга, республика ичида ишлаб чиқарилмайдиган, масалан, янги йил байрамлари арафасида анъанавий равишда талаб ўсиб борадиган нўхат ва маккажўхори каби ўзбекистонликларнинг севимли маҳсулотлари мавжуд ва бу ҳолда биз хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, — дейди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов. — "Оила танлови" линейкасига етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларнинг синалган сифатли маҳсулотлари киради. Сўнгги 3 ой ичида бизнинг платформамизда озиқ-овқат савдоси ўтган ойларга нисбатан 50% га ўсди ва шу даврда уй кимёвий воситалари ва шахсий парвариш маҳсулотларига талаб 40% га ошди. Uzum Market фойдаланувчилари — бу эса мамлакатнинг барча ҳудудларидан бир неча миллион ўзбекистонликлар — бизнинг платформамизда уй ва оила учун зарур бўлган барча нарсаларни унумли нархларда сотиб олиш мумкинлигига ўрганиб қолган ва биз тадбиркор ҳамкорларимиз билан ассортиментни кенгайтиришда давом этмоқдамиз.

Бугунги кунда миллий маркетплейсда Ўзбекистон компаниялари ва тадбиркорларининг 600 мингдан ортиқ ноёб товар позициялари тақдим этилган, июл ойида Uzum Market мамлакат бўйлаб 1 миллиондан ортиқ буюртмаларни етказиб берди. Йил охирига қадар Uzum Market товарлар ассортиментини 800 мингдан ортиқ ноёб товар позицияларига, географиясини эса мамлакат бўйлаб 75 дан ортиқ шаҳарларга, шу жумладан кичик аҳоли пунктларига кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Реклама
Мавзуга оид
15:00 / 15.11.2025
Uzum Market бир қатор товарлар учун комиссияни 1 фоизгача пасайтиради
17:00 / 11.07.2025
“Бир ярим йилда 28 та топшириш пункти очилди”: Uzum Market тармоғи тез ўсиш даврини бошдан кечирмоқда
11:00 / 07.05.2025
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Uzum Market 69 000 дан ортиқ ўзбекистонликни реабилитация қилиш воситалари билан таъминлади
10:09 / 19.03.2025