Туризм | 14:59 / 06.06.2026
1392
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways тарихда илк бор Самарқанд – Анталия тўғридан-тўғри рейсини амалга оширди

4 июнь куни мамлакатимиз туризм соҳаси учун чинакамига муҳим воқеа юз берди. Uzbekistan Airways миллий авиаташувчиси Asialuxe Travel туроператори билан ҳамкорликда тарихда биринчи марта Самарқанд – Анталия йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвозни муваффақиятли амалга оширди.

Фото: Asialuxe Travel

Илгари Ўрта Ер денгизи соҳилларига саёҳат қилиш Самарқанд ва қўшни вилоятлар аҳолиси учун пойтахтга олдиндан боришни ёки уланиш қатновлари мавжуд йўналишларни танлашни талаб қилиб, анча вақтни олар эди. Энди барчаси анча осонлашди! Биз йўловчиларга ўзларининг узоқ кутилган таътилларини қулайлик билан ва ортиқча ташвишларсиз бошлаш имкониятини тақдим этишдан мамнунмиз.

 

 

Ушбу воқеани айниқса болали оилалар муносиб баҳолайдилар, зеро, кўп соатлик кутишлар ва узоқ сафарларнинг йўқлиги денгиз сари йўлни илк дақиқаларданоқ чинакамига енгил ва ёқимли қилади. Самарқанддан Анталияга тўғридан-тўғри қатновлар 4 июндан 10 сентябргача ҳар ҳафта, ҳар пайшанба куни Uzbekistan Airways компаниясининг замонавий ва шинам лайнерларида амалга оширилади.

 

Турларни Asialuxe Travel'нинг барча офисларида, Asialuxe.uz сайтида ва мамлакатнинг барча сайёҳлик агентликларида банд қилиш мумкин.

Телефон: 1111

Сайт: asialuxe.uz

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: t.me/Asialuxe

Реклама ҳуқуқи асосида

Мунира Тошниёзова
Тайёрлаган Мунира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид