Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Табиат, тинчлик ва саломатлик: Карлови Вари бўйлаб саёҳат ота-онага совға учун энг яхши танлов
6 июндан 26 сентябрга қадар Asialuxe Travel Карлови Варига парвоз дастурини очади. Ҳар шанба куни Uzbekistan Airways орқали тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади. Шу билан бирга, компания томонидан виза расмийлаштиришда ҳам амалий ёрдам кўрсатилади: Шенген визаси учун ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида мутахассислар ҳамроҳлик қилади.
Asialuxe Travel
Карлови Вари – Чехиянинг ғарбий қисмида, Богемиянинг яшил тепаликлари бағрида жойлашган машҳур курорт шаҳар. У ўзининг термал минерал булоқлари билан бутун Европада танилган бўлиб, асрлар давомида тикланиш, даволаниш ва руҳий хотиржамлик излаган инсонларни ўзига жалб қилиб келади.
Нега айнан Карлови Варига саёҳат ота-оналар учун энг яхши совға?
Карлови Вари шовқин-сурондан йироқ, табиат қучоғидаги сокин муҳитга эга шаҳар. Бу ерга одамлар фақат дам олиш учун эмас, ўз саломатлиги ва ички мувозанатини тиклаш учун келади.
Кўп ҳолларда ота-оналар йиллар давомида оила, фарзандлар ва уй-рўзғор ташвишлари билан банд бўлиб, ўзлари учун вақт ажратишни кейинга суриб қўяди. Карлови Вари эса уларга айнан шу имкониятни беради: сукунат, даволовчи сувлар, енгил сайрлар ва табиий муолажалар орқали ўзини қайта ҳис қилиш имкони.
Дам олиш учун қанча вақт керак?
Агар мақсад тўлиқ соғломлашиш бўлса, 2 ҳафталик саёҳат энг мақбул вариант ҳисобланади. Бу вақт давомида индивидуал даволаш дастурини танлаш, шифокор маслаҳатлари олиш ва минерал сувлар курси орқали максимал самарага эришиш мумкин.
Cёҳат кўпроқ Европанинг атмосферасини ҳис этиш, шаҳар бўйлаб сайр қилиш ва умумий дам олиш учун бўлса, 7 кун ҳам етарли ҳисобланади.
Карлови Варида қандай касалликлар даволанади?
Бу курорт асосан ҳазм тизими ва модда алмашинуви билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга ихтисослашган. Даволаш асосини минерал сув ичиш курси ташкил қилади ва у ҳар бир инсон учун алоҳида белгиланади.

Карлови Вари қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:
• ошқозон-ичак тизими касалликлари;
• сурункали гастрит ва ҳазм бузилишлари;
• жигар ва ўт пуфаги касалликлари;
• ошқозон ости бези муаммолари;
• модда алмашинуви бузилишлари;
• қандли диабет;
• семизлик;
• подагра;
• таянч-ҳаракат тизими касалликлари.
Муҳими, бу ерда даволаш стандарт схема эмас, ҳар бир бемор учун алоҳида дастур тузилади.
Ўзбекистонлик сайёҳлар учун қулайлик
Карлови Варининг яна бир афзаллиги тил муаммосининг йўқлигида. Кўплаб меҳмонхоналар, санаторийлар ва хизмат кўрсатиш жойларида рус тили эркин қўлланилади.
Бу, айниқса, катта ёшдагилар учун жуда қулай: шифокор тавсиялари, муолажалар ва кундалик хизматлар билан боғлиқ тушунмовчиликлар деярли учрамайди.
Қулай парвоз дастури
Ҳар шанба куни Uzbekistan Airways орқали тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади. Бу сайёҳлар учун ортиқча транзит ва мураккаб йўл босиб ўтишнинг олдини олади.
Asialuxe Travel эса саёҳатнинг барча босқичлари: парвоз, меҳмонхона, трансфер, суғурта ва виза жараёнини тўлиқ ташкил қилиб беради.
Нархи ва шартлар
Тур нархи — 13,9 млн сўмдан.
Нархга қуйидагилар киради:
• тўғридан-тўғри парвоз (Uzbekistan Airways);
• 7 кеча меҳмонхона;
• трансфер;
• суғурта.
Нарх икки кишилик жойлашувда 1 киши учун ҳисобланган.
Шунингдек, 6 ойгача фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд.
Ота-онага ҳадя танлаш – масьулиятли иш! Саломатлик, хотиржамлик билан қилинган саёҳат имкони эса энг қадрли совғадир.
Турни Asialuxe Travelнинг барча офислари, asialuxe.uz сайти ҳамда мамлакат бўйлаб барча сайёҳлик агентликлари орқали банд қилиш мумкин.
Банд қилиш:
Телефон: 1111
Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/Asialuxe
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 19.02.2026
Премиум тур-пакетлар тугашига 10 кун қолди: олдиндан банд қилиш 3-босқичи якунланмоқда
18:22 / 29.01.2026
Тошкентдан Малдив оролларига: Dreamliner'да тўғридан тўғри парвоз ва феврал ойидаги ҳамёнбоп нархлар
17:00 / 19.12.2025
Олдиндан банд қилиш 2026: 60% гача чегирмалар ва нима учун ўзбекистонликлар дам олишни олдиндан режалаштиришни бошлашди?
11:59 / 05.12.2025